© 2026 MAWAZIN
MAWAZINБухгалтерия амалиёт маркази© 2026 MAWAZIN
Счётни танланг. Дебет ва кредит боғланишларини шу ерда ўқинг.
21-сон БҲМС хўжалик юритувчи субъектлар учун. Бюджет ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари бундан мустасно. Ишчи счётлар режаси ҳисоб сиёсатида белгиланади.
Дебет — қайси счётнинг дебет томонига, кредит — қайси счётнинг кредит томонига ёзилишини кўрсатади. Икки ёқлама проводкада сумма икки томонда тенг бўлади. Дебет ҳамиша кўпайиш, кредит ҳамиша камайиш дегани эмас: натижа счёт турига боғлиқ.
Бу счётга одатий дебет-кредит жуфтлиги тузилмайди. Кирим ва чиқим алоҳида ҳисобга олинади.
Расмий матн · ўзбекча
1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
2. Мазкур БҲМС хўжалик юритувчи субъектлар (бундан бюджет ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари мустасно) (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) томонидан бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тартибини белгилайди.
3. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бухгалтерия ҳисобварағи (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) — иқтисодий ресурсларнинг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ҳамда сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар;
доимий ҳисобварақлар — бухгалтерия балансида акс эттириладиган ва ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлган ҳисобварақлар. Доимий ҳисобварақлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади;
актив ҳисобварақлар (А) — активларни акс эттиришга мўлжалланган ҳисобварақлар бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши ҳисобварақнинг дебетида, камайиши эса кредити бўйича акс эттирилади;
пассив ҳисобварақлар (П) — мажбурият ва хусусий капитални акс эттиришга мўлжалланган ҳисобварақлар бўлиб, унда мажбурият ва хусусий капиталнинг қолдиғи ва кўпайиши ҳисобварақнинг кредити бўйича, камайиши эса дебети бўйича акс эттирилади;
контр-актив ҳисобварақлар (КА) — мазкур ҳисобварақ билан боғлиқ бўлган актив ҳисобварақнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи ҳисобварақдир;
контр-пассив ҳисобварақлар (КП) — мазкур ҳисобварақ билан боғлиқ бўлган пассив ҳисобварақнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки хусусий капиталнинг соф қийматини акс эттирувчи ҳисобварақдир;
транзит ҳисобварақлар (Т) — ҳисобот даврида фойдаланиладиган ва ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик ҳисобварақлари;
балансдан ташқари ҳисобварақлар (БТ) — ташкилотга қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган ҳисобварақлар.
4. Ташкилотлар мазкур БҲМСнинг 1-иловасидаги бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси асосида молиявий-хўжалик операциялари бўйича бухгалтерия ҳисобининг ишчи ҳисобварақлар режасини тузади. Ишчи ҳисобварақлар режаси ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим.
5. Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режаси молиявий ҳисоботнинг актив, мажбурият, хусусий капитал, даромад ва харажат каби гуруҳлаштирилган элементлари ҳамда балансдан ташқари ҳисобварақлардан иборат.
6. Ташкилотлар мазкур БҲМСнинг 2-иловасидаги йўриқномага мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритади.
Счётни босинг — унинг тагида дебет ва кредит боғланишлари очилади. Ҳар бир операциянинг изоҳи ҳам шу ерда.
0100Асосий воситаларГуруҳ+0110ЕрА+0111Ерни ободонлаштиришА+0112Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштиришА+0120Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламаларА+0130Машина ва асбоб-ускуналарА+0140Мебель ва офис жиҳозлариА+0150Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасиА+0160Транспорт воситалариА+0170Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларА+0180Кўп йиллик ўсимликларА+0190Бошқа асосий воситаларА+0199Консервация қилинган асосий воситаларА+0200Асосий воситаларнинг эскиришиГуруҳ+0211Ерни ободонлаштиришнинг эскиришиКА+0212Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскиришиКА+0220Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскиришиКА+0230Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскиришиКА+0240Мебель ва офис жиҳозларининг эскиришиКА+0250Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскиришиКА+