ИККИНЧИ БЎЛИМ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК · УМУМИЙ ҚИСМ · II боб. МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК
20-модда. Ақли норасолик
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этган вақтида ақли норасолик ҳолатида бўлган шахс, яъни руҳий ҳолатининг сурункали ёки вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёхуд бошқа хил касаллик оқибатида ўз ҳаракатининг (ҳаракатсизлигининг) аҳамиятини идрок эта олмаган ёки бошқара олмаган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.