ИККИНЧИ БЎЛИМ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК · УМУМИЙ ҚИСМ · III БОБ. МАЪМУРИЙ ЖАЗО ВА МАЖБУРЛОВ ЧОРАСИ
22-модда. Маъмурий жазонинг мақсади
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.