Маъмурий огоҳлантириш маъмурий жазо чорасини қўллашга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунга хилоф хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирган ҳолда унга расмий танбеҳ беришдан иборатдир.
Маъмурий огоҳлантириш ёзма (электрон) равишда қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш ушбу Кодекс 125-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 128¹, 128², 128⁶, 135¹-моддаларида хамда 138-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, маъмурий жазо чорасини кўллашга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан қўлланилади.
Маъмурий огоҳлантириш жазо чораси айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
