Умумий қисм · I бўлим. Умумий қоидалар · 2-боб. Бюджет тизими тушунчаси ва принциплари
10-модда. Бюджет тизими бюджетларининг баланслилиги ва ўзаро боғлиқлиги принципи
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Бюджет тизими бюджетларида назарда тутилган харажатлар ҳажми уларнинг даромадлари ва тақчилликни қоплаш манбалари йиғиндисининг ҳажмига мувофиқ бўлиши керак.
Бюджет тизими бюджетларини тузиш ва ижро этишда бюджетларнинг маблағлари мазкур бюджетларнинг баланслилигини таъминлаш учун улар ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.