Умумий қисм · I бўлим. Умумий қоидалар · 1-боб. Асосий қоидалар
5-модда. Бюджет маблағлари олувчи
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Давлат бюджетидан ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан маблағлар оладиган юридик ёки жисмоний шахс бюджет маблағлари олувчидир.
Бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти мақомига эга бўла олмайди.
Бюджет маблағлари олувчини Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш шартлари бюджет тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланади.