Биринчи қисм · I БЎЛИМ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР · 1-Кичик бўлим АСОСИЙ ҚОИДАЛАР · 2-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ
10-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш
1-қисм — матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунчилик ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, иқтисодий суд ёки ҳакамлик суди (бундан кейин — суд) томонидан ҳимоя қилинади.
Қонунда назарда тутилган ҳоллардагина фуқаролик ҳуқуқлари маъмурий тартибда ҳимоя қилинади. Маъмурий тартибда қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин.