Биринчи қисм · I БЎЛИМ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР · 2-кичик бўлим ШАХСЛАР · 4-БОБ ЮРИДИК ШАХСЛАР · 1-§. Умумий қоидалар
39-модда. Юридик шахс тушунчаси
1-қисм — матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Ўз мулкида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.