УМУМИЙ ҚИСМ · ИККИНЧИ БЎЛИМ ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ · III боб. Жиноят
14-модда. Жиноят тушунчаси
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Ушбу Кодекс билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади.
Ушбу Кодекс билан қўриқланадиган объектларга зарар етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.