УМУМИЙ ҚИСМ · ИККИНЧИ БЎЛИМ ЖАВОБГАРЛИК АСОСЛАРИ · IV боб. Жавобгарликка тортилиши лозим бўлган шахслар
19-модда. Мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун жавобгарлик
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод қилинмайди. Бундай ҳолат шахсни ақли норасо деб топиш учун асос бўлмайди.