I бўлим. Умумий қоидалар · 3-боб. Товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш
19-модда. Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда тақдим этиладиган ҳужжатлар
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Товарлар ва (ёки) транспорт воситалари божхона ҳудудидан олиб чиқилаётганда ташувчи божхона декларациясини ёки уларни божхона ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўювчи бошқа ҳужжатни, шунингдек товарларни ташиш амалга оширилаётган транспортнинг туридан келиб чиққан ҳолда, ушбу Кодекснинг 18-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларни божхона органига тақдим этиши шарт.