Расмий матн
Божхона тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда муайян божхона муносабатлари ушбу Қонунда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
