Реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, ушбу Кодекснинг 35-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, уни олиб киришда тўланган божхона божлари ва солиқлар суммалари қайтарилган ҳолда олиб чиқилади.
Реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган товарларни божхона ҳудудидан амалда олиб чиқиш божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай амалга оширилади.
Реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган товарлар ушбу Кодекс 218-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланган муддатларда божхона ҳудудидан амалда олиб чиқилиши керак.
Агар товарлар учун транзит декларацияси улар реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тақдим этилмаса, товарлар вақтинча сақлаш божхона режимига жойлаштирилиши керак.
