34-модда. Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўлган тақдирда реэкспорти амалга ошириладиган товарларга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатларнинг мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади.