II бўлим. Божхона режимлари · 7-боб. Вақтинча олиб чиқиш
36-модда. Вақтинча олиб чиқиш божхона режими
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Вақтинча олиб чиқиш божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудида эркин муомалада турган товар ушбу ҳудуддан ташқарида вақтинча фойдаланиш мақсадида, божхона божлари ва солиқлар тўланишдан шартли равишда озод этилган, иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб чиқилади.