I бўлим. Умумий қоидалар · 2-боб. Ушбу Кодексда қўлланиладиган асосий тушунчалар
6-модда. Божхона мақсадлари
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Божхона мақсадлари қуйидагилардан иборат:
божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш, товарларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлашда божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;
божхона тўловлари ўз вақтида ва тўғри тўланишини таъминлаш;
иқтисодий сиёсат чораларига, божхона режимларининг талаблари ва шартларига риоя этилишини таъминлаш;
божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолларига чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш.