II БЎЛИМ. НИКОҲ · 3-боб. Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари
15-модда. Никоҳ ёши
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади.
Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.