II БЎЛИМ. НИКОҲ · 5-боб. Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари
26-модда. Эр ва хотиннинг шахсий фойдаланишидаги буюмлар
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.