II БЎЛИМ. НИКОҲ · 6-боб. Эр ва хотин мол-мулкининг шартномавий тартиби
33-модда. Никоҳ шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Никоҳ шартномаси суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асослар бўйича тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Никоҳ шартномасининг шартлари ушбу Кодекс 31-моддаси бешинчи қисмининг талабларига зид келса, суд эр-хотиндан бирининг талабига биноан никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.