Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларидан бўлган шахсларнинг якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлари меҳнат шартномаси асосида уларни маҳаллий меҳнат органининг йўлланмаси бўйича «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш натижасида юзага келади.
Давлат грантлари бўйича таълим олган олий таълим ташкилотларининг битирувчилари билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар уларни олий таълим ташкилотининг тақсимот комиссияси томонидан берилган ишга юбориш йўлланмаси натижасида, меҳнат шартномаси асосида юзага келади.
Муқобил хизматга чақирилган фуқароларнинг якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлари уларни туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг муқобил хизматни ўташ жойини тайинлаш тўғрисидаги кўрсатмасига асосан ташкилотларга юборилиши натижасида, меҳнат шартномасига асосан юзага келади.
