Очиқлик принципи:
Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш тартиб-таомилларининг жамият ва оммавий ахборот воситалари учун очиқлигини, шунингдек бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирок этиши мумкинлигини;
тасдиқланган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари тўғрисидаги ахборотнинг оммавий ахборот воситаларида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини (чоп этилишини);
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг, шунингдек Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботларнинг оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ҳамда янгилаб борилишини англатади.
