Умумий қисм · I бўлим. Умумий қоидалар · 3-боб. Бюджет таснифи
18-модда. Бюджет таснифи тушунчаси
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Бюджет таснифи бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатлари, шунингдек Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбаларини гуруҳлашдан иборат бўлиб, бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш ва ижро этишни тизимлаштириш учун фойдаланилади.
Бюджет таснифи халқаро тасниф тизимларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.