Умумий қисм · II бўлим. Бюджет тизими бюджетлари · 5-боб. Давлат бюджети
35-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тузилмаси
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети тузилмасига Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарларининг бюджетлари киради.
Вилоятлар маҳаллий бюджетлари тузилмасига вилоят бюджети, тегишли вилоятлар туманлари ва шаҳарларининг бюджетлари киради.
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тузилмасига шаҳар бюджети ва шаҳар таркибига кирувчи туманларнинг бюджетлари киради.