Маблағлари солиқлар, йиғимлар, давлат божлари, солиқ бўлмаган тўловлар ва жарималар, ҳомийлик маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган бошқа даромадлардан, шунингдек бюджет трансфертлари ва субсидияларидан шакллантириладиган давлат мақсадли жамғармалари давлат функцияларини амалга ошириш учун ташкил этилади.
Давлат мақсадли жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.
Давлат мақсадли жамғармалари юридик шахс шаклида ёки юридик шахс ташкил этмасдан шу жумладан вазирликлар ва идоралар ҳузурида тузилиши мумкин.
