Умумий қисм · III бўлим. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети. Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси · 7-боб. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети
45-модда. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини тузиш мақсадлари
Матн таҳрири: Текширилган сана:
17
Расмий матн
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан молия йили якунлари бўйича таҳлилий мақсадлар учун ҳамда бюджет тизими бюджетларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг барча тушумлари ва харажатларини (улар ўртасидаги трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига харажатларни ҳисобга олиб бориш учун тузилади.