Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига қуйидагилар киради:
Давлат бюджети;
давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари;
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари;
давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган, бироқ унинг таркибига кирмайдиган жамғармаларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
